Тизимда камида 5 йил иш стажига эга ходимларини ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Рўйхатда давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси қарори билан Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклидаги суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар номлари кўрсатилган.
Бунда рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2024 йил 1августдан 15 августгача (шу куни ҳам) Билимни баҳолаш агентлигининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.
Шунингдек, талабгорлар билан суҳбат ўтказиш ва талабаликка қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 675-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.