Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов маълум қилди.
Бугун шаҳар ва туман марказларидан йироқда жойлашган ҳудудларда интернет сифати ва тезлиги ҳавас қиларли даражада эмаслиги ҳеч кимга сир эмас.
Шундай бир пайтда бу гаплар навбатдаги қоғозда қоладиган ҳаракатларнинг бири бўлиб қолмаслигига ишонгимиз келаяпти.
Лекин вазир ўринбосарининг айтишича, 2020 йилда оптик толали алоқа линияларини тортиш ишлари 7155 та (71 %) мактабларда амалга оширилган. Жорий йил якунига қадар бу кўрсаткич 10 008 та (100 фоиз)га етказиш кўзда тутилган.
Бугунги кунда интернет тармоғига уланган мактаблар “EDUCATION” тарифига уланган ва мактаб қувватидан келиб чиқиб, 10/40/100 Мбит/с тезликда ишлайди.
Мактабларда ички локал тармоқ ускуналари ҳамда Wi-Fi қурилмалар билан таъминланган мактаблар сони 4000 мингдан ошди. 2021 йил якунига қадар 7 мингга яқин мактабларни ички локал тармоқ инфатузилмаси билан таъминланади.
Шунингдек, келгусида барча мактабларни ва улардаги компьютерларни боғловчи ягона “Электрон таълим” корпоратив тармоғи яратилиши кўзда тутилган.
Яшайверайлик-чи, кўрамиз.