AҚШнинг Олбани тиббиёт колледжи олимлари, қариятган мияда тўпланадиган иммун ҳужайраларининг маълум турини топдилар, уларнинг фаоллашиши организмнинг когнитив қобилиятини пасайишига олиб келади. Илмий иш натижалари “Journal of Experimental Medicine” журналида эълонига таяниб Sof.uz нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, иккинчи гуруҳ туғма лимфоид ҳужайралари (ILC2s) шифокорларга миянинг қариши билан курашишда ёрдам беради. Ушбу ҳужайралар тананинг маълум бир тўқималарида жойлашган ва регенератив жараёнларда иштирок этадилар, аммо олимларнинг фикрига кўра, марказий асаб тизимида ILC2s ҳужайраларининг тарқалиши ва уларнинг қаришга муносабати илгари маълум эмас эди.
Тадқиқот давомида илмий иш муаллифлари ёш ва қари сичқонлар миясини текширишди ва ILC2s орқа мия суюқлигини ишлаб чиқарадиган қон томир боғламида ёш ўтиши билан тўпланиб боришини аниқладилар. У когнитив жараёнларда асосий роль ўйнайдиган гиппокамп ёнида жойлашган.
Қон томир боғламидаги ILC2s хўжайралари сони ёш кемирувчиларга қараганда қари кемирувчиларда беш баравар кўп эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, ILC2s ҳужайралари кўп миқдорда кекса одамларнинг ҳам миясининг бу соҳасида топилган.
Қари сичқонларда ILC2s ҳужайралари “ухлаш ҳолатида“ эди, аммо олимлар уларни цитокин интерлейкин 33 (IL-33) ёрдамида фаоллаштиришга муваффақ бўлишди, шундан сўнг ҳужайралар нейронларнинг пайдо бўлишини рағбатлантирадиган ва умрини узайтирадиган оқсилларни чиқара бошладилар. Натижада қари кемирувчиларда бир қатор когнитив тестларнинг натижалари яхшиланди.
Аввалроқ, Бостондаги Гарвард тиббиёт мактабининг тадқиқотчилари семириб кетиш, гипертония, қонда шакар ва холестеролнинг юқорилиги каби анормалликлар билан тавсифланган метаболик синдром ўрта ёшдаги одамларда миянинг эрта қаришига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар.