Ҳодиса

Андижонда мушукчани девор орқали отган блогер жаримага тортилди

Андижон вилоятида ижтимоий тармоқларда оммалашиш мақсадида мушукчага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган икки нафар ёш маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, ҳодиса 27 июль куни Андижон шаҳридаги савдо-кўнгилочар мажмуаларидан бири яқинида содир...

Тошкент аэропортида 4,4 килограмм синтетик гиёҳванд модда мусодара қилинди

Тошкент халқаро аэропортида 4,4 килограмм «Мефедрон» синтетик гиёҳванд моддасини мамлакатга олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди. Маълум қилинишича, «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси...

Жиззахда қарийб 5 килограмм каннабис билан юрган шахс қўлга олинди

Жиззах вилоятида гиёҳвандлик воситалари муомаласига қарши қаратилган тезкор тадбир давомида қарийб 5 килограмм каннабис ўсимлиги олиб кетаётган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зарбдор туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро...

Тошкентда аёллардан шаҳвоний эксплуатация мақсадида фойдаланилгани гумон қилинган спа-салон фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳрида Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда спа-салон ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Тезкор тадбир «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида ўтказилди. Тергов маълумотларига кўра, уч нафар гумонланувчи қизларни ишга жойлаштириш баҳонасида...

Мубин Мирзаев собиқ Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳукмига кўра, Солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд ҳукмига мувофиқ,...

Наманганнинг Янгиқўрғон туманида жуда кучли дўл ёғди

Ўзгидрометга кўра, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 2026 йил 23 июль куни қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан шимоли-ғарбий қисмидан конвектив дўлли булут кириб келиши натижасида, Наманган вилояти Янгиқўрғон ГЖТК БМС томонидан дўл ёғишини тўхтатиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини унинг салбий таъсиридан муҳофаза...

Самарқанд вилоятида синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган 44 нафар шахс ушланди

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар синтетик гиёҳвандлик воситаларини яширин жойларга қолдириш орқали тарқатиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Махсус операция давомида 44 нафар гумонланувчи қўлга олинди. Махсус тадбир Самарқанд вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати...

Тошкентда қарийб икки килограмм гиёҳвандлик моддаси билан Украина фуқаролари ушланди

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларини «закладка» усули орқали тарқатишда гумонланаётган уч нафар хорижий фуқарони қўлга олди. Махсус операция «Хавфсиз ва соғлом юрт» профилактик тадбирлари доирасида ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра,...

Фарғона вилоятида янги туғилган чақалоғини сотишга уринган ота-она 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фарғона вилоятида янги туғилган ўғлини кредит қарзларини тўлаш мақсадида сотишга уринган ёш ота-онага нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Олий суд маълумотига кўра, улар 2024 йилда танишган ва ота-оналарининг расмий розилигисиз бирга яшай бошлаган. 2025 йил октябрь ойида эса уларнинг ўғли дунёга...

Тошкентда Onix ва патрул мотоцикллари иштирокидаги ЙТҲда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди

ЙҲХХга кўра, жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 ларда пойтахтнинг "Дўрмон йўли" кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, "Ғазалкент" кўчасидан чорраҳага кириб келган "Оnix" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган....

Последние новости

Харальд V вафотидан сўнг Норвегия тахти Хокон ўғлига ўтди

Валияҳд шаҳзода Хокон отаси, Харальд V вафотидан сўнг Норвегиянинг янги қироли бўлди. 53 ёшли монарх Хокон VIII номини қабул...