Жиззах вилоятида боғча мудираси ўлдирилди: гумонланувчи унинг турмуш ўртоғи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида мактабгача таълим ташкилоти мудираси ўлдирилди. Жиноятни содир этишда унинг эри гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Фожиа «Янгиҳаёт» маҳалласида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага оилавий низо сабаб бўлган. Марҳуманинг икки нафар фарзанди қолган.

Ҳодисадан сўнг эркак 102 рақами орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўзи қўнғироқ қилиб, воқеа ҳақида хабар берган. Кейинчалик у қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қашқадарёда аёл ва унинг тўрт нафар фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарё вилоятида содир этилган шафқатсиз жиноят оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди, яна уч киши оғир куйиш жароҳатларини олди....

Больше похожих статей