Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Энергосавдо» филиали Янги Наманган тумани бўлими бошлиғи Ф.А. ва устаси А.А. жиноят устида қўлга олинди.
Ушбу шахслар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.К.нинг нотурар биносидаги электр ҳисоблагичи гўёки носоз эканини айтиб, 300 миллион сўмлик жарима солмаслик эвазига 4 000 АҚШ доллари талаб қилишган. Улар келишилган суммадан 2 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


