Ҳодиса

Грецияда “Даниэль” тўфони юз берди

Грецияда ҳалокатли “Даниэль” тўфони оқибатлари бартараф этилмоқда. Тўфон шу қадар кучли бўлганки, уйлардаги мебелларга зарар етган. Эндиликда аҳоли ўз жиҳозларини саралаб, чиқиндихонага олиб кетмоқда. Синган диванлар, стуллар ва шкафлар уюми ҳосил бўлди. Баъзи бинолар яшаш учун мутлақо яроқсиз ҳолга келиб қолди....

Наманган вилоятининг Чуст туманида болаларнинг оммавий заҳарланиш ҳолати кузатилди

Чуст туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига билдиришномасида (https://t.me/NAMANGANLIKLAR_UZ/96368) айтилишича, 2023 йилнинг 21 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб, Чуст туман тиббиёт бирлашмасига мактабгача таълим муассасаларидан болалар тана ҳароратини кўтарилиши, айримларида қорин оғриғи, ич сурилиши ва қусиш шикоятлари...

Молдованинг биринчи президенти Мирча Снегур вафот этди

Молдованинг биринчи президенти Мирча Снегур 14 сентабрга ўтар кечаси 82 ​​ёшида вафот этди. У 1990-йил 3-сентабрдан 1997-йил 15-январгача давлат раҳбари лавозимида ишлаган, деб хабар беради “МИР 24”. Сиёсатчининг ўлими ҳақидаги маълумотни собиқ бош вазир ўринбосари Константин Тампиза тасдиқлади. Снегурнинг...

Ангрендаги боғчаларнинг 18 нафар тарбияланувчиси шифохонага ётқизилди

Жорий йилнинг 13-14 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли ДМТТда 3 нафар, 10-сонли ДМТТда 14 нафар ҳамда 37-сонли ДМТТда бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган. Ҳозирда барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги...

Ливиянинг тошқиндан зарар кўрган Дерна шаҳрида вафот этканлар оммавий қабрларга дафн қилинмоқда

Пайшанба куни Ливияда сув тошқини қурбонлари учун миллий мотамнинг сўнгги куни. Охирги маълумотларга кўра, энг кўп жабрланган Дерна шаҳрининг ўзида қурбонлар сони саккиз минг кишидан ошган, деб хабар беради “МИР 24”. Бу кўрсаткич янада ошиши мумкин, 10 минг киши...

Россияда Редкинский кимё заводига ҳужум уюштирилди

13 сентябрга ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Твер вилоятининг Конаковский муниципал округи ҳудудида учувчисиз самолётни уриб туширди. “Жабрланганлар йўқ. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Губернатор Игор Руденя вилоят бошқармаларига уларга барча зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича топшириқ берди”, — дейилади...

Сингапурда бортида 155 нафар пассажир бўлган Air China самолётининг двигатели ёниб кетди

10 сентябрь, якшанба куни Air China авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти Сингапур аеропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Дастлабки маълумотларга кўра, парвоз вақтида двигател ёниб, салонда тутун пайдо бўлган. Самолёт бортида 155 нафар йўловчи бўлган. Сингапурда қўнганидан сўнг улар пуфланувчи нарвон ёрдамида зудлик билан...

Марокашда кучли зилзила содир бўлди, жабирланганлар сони ортиб бормоқда

Марокашдаги 6,9 магнитудали зилзила оқибатида камида 93 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг жасадлари мамлакат жанубидаги Демнат шаҳрида вайроналар остидан топилган. Зилзила эпицентри Aтлас тоғларида, мамлакатнинг тўртинчи йирик шаҳри Марракечдан 77 километр жануби-ғарбда жойлашган. Шу билан бирга, силкинишлар шимолдаги Марокаш пойтахти Рабатдан...

“UZPLOGGING”: бир кунда 150 килога яқин пластик чиқинди йиғилди

27-август куни Тошкентда Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан "Прорун" югуриш мактаби ҳамда "Санфа" компанияси билан ҳамкорликда екологик югуриш – "UZPLOGGING" ташкил қилинди. Тадбирда Екология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва...

Тожикистонда кучли сел оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Тожикистонда 27 август куни кучли ёғингарчилик оқибатида Ваҳдат шаҳри ва Рудакий туманида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси президенти матбуот хизмати. Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.  Таъкидланишича, кучли сел-тошқинлар сабаб Ваҳдатда 11 киши, Рудакий вилоятида...

Последние новости

Сирдарё вилоятида тақиқланган модда сақланган «озиш учун қаҳва» олиб киришга уриниш бартараф этилди

18 апрел куни Сирдарё вилоятидаги «Малик» божхона постида хавфли таркибга эга маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга уриниш аниқланди. Божхона органлари маълумотига...