Тошкентда ТАТУ талабаси 36 та наркотик закладкаси билан қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда 24 ёшли Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси наркотик моддаларни закладка тизими орқали тарқатишда гумон қилиниб қўлга олинди.

ИИВ маълумотларига кўра, ёш йигит Қўйлиқ массивида ҳудудни айланиб юрган профилактика инспектори томонидан шубҳали ҳолатда тўхтатилган. Текширув вақтида унинг сумкасидан кукунсимон модда солинган 36 та ўрам топилган.

Хабар қилинишича, гумонланувчи ижтимоий тармоқлар орқали даромад топиш ҳақидаги таклифни топган ва номаълум шахслар билан боғланган. У закладкаларни жойлаштириш манзиллари координаталарини мессенжер орқали олган. Дастлабки маълумотларга кўра, у қўлга олинган куни наркотик моддаларни 14 та манзилга қолдиришга улгурган.

Кейинги текширувлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари кўрсатилган манзиллардан қолдирилган ўрамларни мусодара қилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Юрт қайғусидаги 365 кун» китоби тақдим этилди

Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида «Юрт қайғусидаги 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда 2025 йил...

Больше похожих статей