Муяссар Абдуманнабова

Истанбулда тўйхонадаги жанжал вақтида Туркманистон фуқароси ҳалок бўлди

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Истанбулдаги тўйхонада юз берган жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, ҳалок бўлган шахс Туркманистон фуқароси бўлиб чиққан. Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, ҳодиса Кучукчекмедже туманида...

Ўзбекистонда ўсимлик қолдиқларини ёққанлик учун 4,4 млн сўмгача жарима белгиланган

Миллий экология қўмитаси далаларда анғиз, тўкилган барглар, шох-шаббалар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди. Бу талабни бузганлик учун 10 БҲМ — 4,4 млн сўмгача маъмурий жарима қўлланилади. Ўсимлик қолдиқлари ёқилганда ҳавога заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Улар орасида...

Тошкентда Poytaxt Parking номидан сохта SMS хабарлар тарқатилаётгани ҳақида огоҳлантирилди

Poytaxt Parking номидан гўёки тўланмаган автотураргоҳ ҳақида сохта SMS хабарлар юборилмоқда. Хабарларда ҳавола орқали ўтиб, қарздорликни тўлаш таклиф этилган. Компания бундай огоҳлантириш хабарларини юбормаслигини маълум қилди. Аҳолига ҳаволаларни очмаслик ва банк карталари маълумотларини киритмаслик тавсия этилди. Тўлов ҳолатини фақат Poytaxt...

Тошкентда самолётларга ёқилғи қуйиш мажмуасини сотиб олишга бешта инвестор қизиқиш билдирди

Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахтнинг Сергели туманида жойлашган замонавий ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш мажмуасини хусусийлаштириш бўйича очиқ савдолар бошланганини эълон қилди. Хусусийлаштириш жараёнига халқаро Ernst & Young компанияси маслаҳатчи сифатида жалб этилган. Биринчи босқичда компания маркетинг ва ахборот кампаниясини ўтказиб, салоҳиятли...

Тошкентда Қарағандадан келган 16 нафар ёш футболчи шифохонага ётқизилди

Тошкентда Қарағанда вилоятидан халқаро Dostik Cup турнирида иштирок этиш учун келган 16 нафар ёш футболчи юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилди. Улар билан бирга 11 нафар ота-она ва бир нафар мураббий ҳам шифохонага ётқизилган. Ҳозирча бунга нима сабаб бўлгани маълум...

Бўстонлиқ туманида адашиб қолган икки нафар сайёҳ қутқарилди

Катта Чимган тоғларида сайр қилиш учун йўлга чиққан икки нафар фуқаро мустақил равишда пастга туша олмай қолди. Қутқарувчилар уларни топиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Фавқулодда вазиятлар хизматлари маълум қилишича, 1 ноябрь куни соат 15:50 да «112»...

Чирчиқ дарёси орқали ўтган кўприкда Фарғона водийсидан Тошкентга ҳаракат вақтинча чекланади

А373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг Бектемир туманидаги Чирчиқ дарёси орқали ўтган кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 3 ноябрь соат 10:00 дан 4 ноябрь соат 07:00 гача Фарғона водийсидан Тошкент йўналишида ҳаракат тўхтатилади. Бу ҳақда йўл хизматлари...

Ўзбекистон пенсия тайинлашда хориждаги меҳнат стажини тан олишга эришмоқчи

Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатлар билан меҳнат стажи ва пенсия ҳуқуқларини ўзаро тан олиш бўйича музокараларни жадаллаштиришни топширди. Бу Ўзбекистонга қайтган фуқароларнинг хорижда қонуний ишлаган даврларини меҳнат стажига қўшиш имконини беради. Бу ҳақда президент йиғилишда маълум қилди. Давлат раҳбари хорижда...

Учта ҳудудда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотишда гумонланганлар ушланди

Урганч, Кўкдала ва Олмазор туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида 2,2 мингдан ортиқ таблетка мусодара қилиниб, гумонланувчилар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Урганч шаҳрида Департамент...

Тошкентнинг Олмазор туманида қурилаётган бино ёнди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Casl Fit фитнес-клуби яқинида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Ёнғин сабаблари ва жабрланганлар бор-йўқлигига аниқлик киритилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, олов қурилаётган янги бинода чиққан. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Об авторе

3073 ПОСТЫ
0 КОММЕНТАРИИ

Последние новости

8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...