Миллий экология қўмитаси далаларда анғиз, тўкилган барглар, шох-шаббалар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди. Бу талабни бузганлик учун 10 БҲМ — 4,4 млн сўмгача маъмурий жарима қўлланилади.
Ўсимлик қолдиқлари ёқилганда ҳавога заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Улар орасида ис гази, азот оксидлари, азот диоксиди, бензапирен, диоксинлар ва бошқа хавфли бирикмалар бор. Бу моддалар атроф-муҳит ва инсон саломатлигига зарар етказади.
Ёнғин тупроқдаги макро ва микроэлементларни ҳам йўқ қилади. Натижада унинг унумдорлиги пасаяди.
Маъмурий жаримадан ташқари, экин майдонларида ёнғин келтириб чиқарган зарар учун иқтисодий чоралар ҳам белгиланган. Уларнинг миқдори ҳар бир гектар ерга етказилган зарарни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Қўмита ўсимлик қолдиқларини ёқиш ўрнига улардан компост тайёрлаш, кўчатлар атрофини мульчалаш ёки чорва учун озуқа сифатида фойдаланишни тавсия қилди.


