Пойтахтда умумий узунлиги 17,9 км бўлган яна тўртта BRT участкаси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Ишлар Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси, Муқимий, Қоратош-Кўкча-Дарвоза ва Паркент кўчаларини қамраб олади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков 2026 йил 29 октябрда қарор қабул қилган.
Энг узун...
Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ўринларига биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича топшириқ берди. Мамлакатга узоқ муддатга келаётган хорижликларни назорат қилиш учун бир ой ичида махсус платформа ишга туширилади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома олган хорижликларнинг...
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, пойтахтда Google Maps сервисидаги Google Street View панорама суратларини янгилаш ишлари бошланди. Янгиланган 360 даражали тасвирлар дунёнинг турли нуқталаридан туриб шаҳарни виртуал саёҳат қилиш ва сафарларни олдиндан режалаштириш имконини беради.
Google Хариталардаги мавжуд панорамаларнинг аксарияти...
Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Зарур ҳолларда элчи мурожаат қилган фуқаро ҳузурига шахсан бориб, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва муаммосини ҳал этишга кўмаклашади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат...
Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди. Тадбир якунида томонлар технологиялар, таълим ва сунъий интеллект ечимларини жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади.
Форум 30 октябрь куни Вашингтон штатидаги Ўзбекистон...
2026 йил октябрь ойида Ўзбекистонда 7,23 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 482,6 млн кВт·соат ёки 7,2 фоизга кўп. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари ривожланаётганига қарамай, электр энергияси ишлаб...
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат ижтимоий суғуртаси ҳамда пенсия таъминоти тўғрисидаги битимни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳужжат икки давлат фуқароларининг ҳар икки мамлакатда орттирган меҳнат ва суғурта стажини пенсия тайинлашда ҳисобга олиш имконини беради.
Келишув 2026 йил 30 июлда имзоланган. Қирғизистон...
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон марказий банклари миллий QR-тўлов тизимларини интеграция қилиш механизмини ишлаб чиқишга келишиб олди. Бу фуқароларга хорижда ҳам одатий банк иловалари орқали товар ва хизматлар учун тўлов қилиш имконини беради.
Ташаббус доирасида миллий тезкор тўлов тизимлари...
АҚШнинг Флорида штатида Learjet 60 бизнес-джети ҳалокатга учради. Авиация ҳодисаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.
Фожиа 1 ноябрь куни кундузи Уэст-Палм-Бич ҳудудида содир бўлган. Самолёт Остин шаҳридан Багама ороллари томон парвоз қилаётган бўлган. Бироқ у йўлда, кўчма уйлар жойлашган паркка...
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...