- Advertisement -
26 ноябрь куни кечқурун пойтахтда йўллардаги вазият мураккаблашди: онлайн хариталар хизмати кўчалардаги тирбандлик даражасини 10 баллдан 8 балл деб баҳоламоқда.
Энг катта тирбандликлар шаҳар марказида — Амир Темур хиёбонига туташ кўчаларда, Ц-1 атрофидаги шоҳкўчаларда, шунингдек, Нукус, Шаҳрисабз ва Навоий кўчаларида кузатилмоқда.
Ҳайдовчиларга йўналишни олдиндан режалаштириш ёки метро хизматидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.


