Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган (рўйхат рақами 3964, 2026 йил 31 октябрь) идоравий ҳужжат билан “Битирувчи сифати индекси”ни ҳисоблашда қўлланиладиган индикаторлар ва коэффициентларни аниқлаш тартиби тасдиқланди.
Унга кўра, индекс қуйидаги төртта асосий индикатор асосида ҳисобот йили (1 июлдан кейинги йилнинг 30 июнига қадар бўлган 12 ойлик давр) якунларига кўра шакллантирилади:
- битирувчиларнинг банд бўлиш тезлиги;
- барқарор бандлик даражаси;
- ўртача ойлик даромади;
- бандлик тоифаси.
Шунингдек, ижтимоий реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчиларга нисбатан банд бўлиш тезлиги ва бандлик тоифаси индикаторларида энг юқори коэффициентлар қўлланилади. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг ПФ–58-сон Фармонига мувофиқ, ҳар йили энг юқори индексга эга бўлган 20 та олий таълим ташкилотининг Карьера марказлари 500 миллион сўмдан молиявий рағбатлантириб борилади.


