- Advertisement -
Барча олий таълим муассасаларида биринчи жуфтлик бир вақтда бошланмайди. Айрим университетларда дарслар соат 08:00 да, бошқаларида эса 08:30 ёки 09:00 да бошланиши режалаштирилмоқда. Бу орқали автобус ва метро бекатларида эрталабки тирбандликни камайтириш кўзда тутилган.
Янги тизимни 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда. Ҳар бир олийгоҳ учун дарс жадвали кейинроқ белгиланади.


