Иссиқхоналарда тунги рейдлар давом эттирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Атмосферани муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш мақсадида махсус комиссия томонидан тунги рейд давом эттирилмоқда.

Ушбу рейдлар атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган. 29 январь куни ўтказилган навбатдаги тунги рейд давомида Тошкент вилоятидаги иссиқхона хўжаликлари фаолияти ўрганилди. Хусусан, Тошкент туманида 7 та, Зангиота туманида 10 та, Қибрай туманида 7 та, Янгийўл туманида 11 та, Юқори Чирчиқ туманида эса 4 та иссиқхона текширувдан ўтказилди. Текширув жараёнида иссиқхоналарда қўлланилаётган чанг-газ тозалаш ускуналарининг техник ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишлар натижасида Тошкент туманида жойлашган иссиқхоналардан бирида носоз фильтрдан фойдаланилаётгани аниқланиб, мазкур ҳолат бўйича иссиқхона эгасига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, барча иссиқхона хўжаликлари масъулларига чанг-газ тозалаш ускуналарини соз ҳолатда сақлаш, улардан тўғри фойдаланиш ва доимий мониторингни таъминлаш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди. Масъул идоралар маълум қилишича, экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида бундай рейд тадбирлари келгусида ҳам мунтазам равишда давом эттирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 Апрель 2026: Ўзбекистонда янги ислоҳотлар ва имкониятлар

Апрель 2026 йили Ўзбекистонга молиявий операциялар ва жамоат хавфсизлигидан тортиб, таълим ва ижтимоий сиёсатгача бўлган деярли барча соҳаларга таъсир...

Больше похожих статей