Волонтёрлик умуммиллий ҳаракатга айлантирилади: Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилиб, кўнгиллилар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 6 ноябрдаги фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, волонтёрлар иштирокида ижтимоий тадбирлар, лойиҳалар ва акциялар ташкил этилади. Уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилади. Шу билан бирга, кўнгиллиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши лозим.

Фармоннинг асосий мақсадларидан бири аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ўзаро ёрдам ва ижтимоий масъулият туйғусини ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа ёрдамга муҳтож инсонларга беғараз кўмак кўрсатиш кўлами кенгайтирилади.

Бундан ташқари, ҳар йили 5 декабрь — Халқаро волонтёрлар куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилади. «Яхшилик сари бир қадам» шиори остида кўнгиллилар ҳаракатини умуммиллий ҳаракатга айлантириш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари иштирокида Осиё волонтёрлар форуми ўтказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Германия давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Германия билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида давлат активларини бошқариш ва давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича немис...

Больше похожих статей