- Advertisement -
Бир қатор олий таълим муассасаларидаги мансабдор шахсларнинг эгаллаб турган лавозимига муносиблигини ўрганиш ва натижалари бўйича хулоса киритиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилиши белгиланди.
Масъул шахсларга соҳада аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда пўлаткич билан бартараф этиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, ректорларга 15 кун муддат ичида талабалар ва ўқитувчилар учун шахсий қабуллар ташкил этиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал қилиш чораларини кўриш ҳамда олийгоҳларнинг ойлик, чораклик ва йиллик иш режаларини шакллантириш бўйича топшириқ берилди.


