- Advertisement -
2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида пойтахтда иситиш тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Дастлаб мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва кўп қаватли уйларга иссиқлик берилади.
Иситиш учун тўловлар уй амалда иситиш тизимига уланган санадан бошлаб ҳисобланади. Агар хонадонда батареялар бир хил исимаса, аҳоли бошқарув компаниясига мурожаат қилиши керак.
Иссиқлик тармоқларида авария ҳолатлари юзага келганда, 1347 ёки (71) 200-00-56 рақамларига қўнғироқ қилиш, шунингдек, @vet_pokazaniya_bot Telegram-ботига мурожаат юбориш мумкин.


