5та OТМ ректори лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида 6 ноябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Эркинджон Турдимов раислигида ўтказилган йиғилишда 5 нафар олий таълим муассасаси ректори эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Очиқ манбаларда келтирилган маълумотларга кўра:

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ректори Илҳомжон Тўхтасинов;
  • Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Баҳодир Холиқов лавозимидан олингани айтилмоқда.

Қолган уч нафар ректорнинг шахси ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган. ЎзДЖТУ ректорининг истеъфоси шов-шувга сабаб бўлган «Хавфсиз талаба» мобил иловаси атрофидаги можаро билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Мазкур маълумот ҳозиргача масъул ташкилотларнинг расмий манбалари томонидан тасдиқланмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда буюртма асосида одам ўғирлашда гумонланган икки эркак қўлга олинди

Пойтахтда номаълум буюртмачининг топшириғига кўра одамларни ўғирлашни ташкил этганликда гумонланаётган икки эркак ушланди. Жабрланувчилардан бири мажбуран автомобилга ўтқазилганидан сўнг...

Больше похожих статей