10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Толиблар  энди  радикал ҳам, экстремист ҳам, террорчи ҳам эмас, унда  улар ким?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Россиянинг  «Толибон ҳаракати»га муносабати  ўзгаргани, унинг  таъқиқланган террорчи ташкилотлар миллий  реестридан чиқарилгани  ҳақидаги хабарлар оқимига қараганда, яқин келажакда  толибон  ҳукумати сиёсий тан  олиниши  кутилмоқда.

Толибон ҳукуматининг  тан олинишини   Ислом амирлигига қўшни  давлатлар  Россия Федерацияси ва Хитой билан биргаликда  мувофиқлаштириши мумкин.

Бироқ Афғоистонга нисбатан муносабатдаги  бундай ўзгаришлар толиблар мамлакат ичкарисида олиб бораётган  ўйин қоидаларига таъсир қилмайди.

Бугун  Афғонистонда кечаётган  жараёнларни  шартли баҳоловчи сиёсатчи/экспертларнинг фикрларини  тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:    

1.

«Толибон ҳаракати»  мамлакатда  ҳокимиятни  қўлда мустаҳкам  тутиб турибди ва уни ҳеч кимга  бермайди – бу объектив ҳақиқат. Бу  тузум билан биз   муносабатларни  йўлга қўйишимиз, мазкур мамлакат  иқтисодиётига инвестиция киритишимиз, фойда олишимиз ва ўз халқимиз тўғрисида ўйлашимиз  лозим.   Афғонистоннинг ўзида нима бўлаётгани  унча муҳим эмас. Бу мамлакат ичидаги жараёнларни кузатамиз ва Афғонистоннинг дунё ҳамжамиятига мувофиқлашуви мамлакатдаги   ҳаёт қоидаларини  биз учун анча мақбул ўзгаришига  умид қиламиз.

2. 

Толибларнинг Афғонистон ҳаётининг барча соҳаларидаги  муваффақиятларини  рад  этиш мумкин эмас, терактлар сони камайди, кўкнори етиштириш  ва  гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши аёвсиз кураш олиб борилмоқда, оддий жиноятчилик кескин камайди, коррупцияга қарши курашдаги ютуқлар кўзга кўриниб қолди, иқтисодиёт  ўсиши бошланди,  бутун Афғонистонни тўйдириш имконини берувчи сув артерияси қурилмоқда, мамлакатга  қўшни давлатлардан инвестиция оқими кириб келмоқда.  Толиблар билан  учрашишмоқда ва музокаралар олиб боришмоқда, яна  буларнинг бари  шариат   қонунлари  асосидаги ҳаёт  туфайли амалга ошмоқда.    

3

«Толибон ҳаракати» ўз сиёсати билан  минтақага тартибсизлик олиб кирмоқда, қўшни мамлакатларда барқарорликка раҳна солувчи  лойиҳаларни амалга оширмоқда. Марказий Осиёдаги  беқарорлик  — Россия (ксенофобия, мигрантфобия, исломофобиянинг ички кучайиши билан)  ва Хитой(уйғурлар билан ички низолар) қорнида қайнаётган  қозондир. “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси қанчалик ҳаётийлигини кўрамиз.  Афғонистондан  ижтимоий тармоқларга бузғунчи  контент оқиб келаверсин – Марказий Осиёда  радикал фикрли ёшлар  қанчалик кўп бўлса, шунча яхши.  

4

“Толибон ҳаракати”  экстремал радикал қарашларга  эргашувчи “Ал-Қоида” ва бошқа террорчилик гуруҳларини  қўллаб-қувватловчи   халқаро террорчилик  ташкилоти(ХТТ)  бўлиб,  молиявий ҳомийлари кўрсатаётган ҳар қандай  душман билан ҳар қандай вақтда жанговар ҳаракатларга  киришишга тайёр. Толиблар ва  улар назоратидаги ХТТ  ёшларни радикаллаштира бориб, экстремизм  ва терроризм ғояларини кенг тарқатади,  ўз сафларига жалб этиш учун фаол иш олиб боради.

Толиблар томонидан назоратга олинмаган  «ИШИД-Хуросон»  мамлакатда ўзини анчагина  яхши ҳис қилади,  айни пайтда бутун дунёда, шунингдек толибларнинг ўзларига қарши  террорчилик ҳаракатларини ташкил этади.

Афғонистондан  таҳдид таралмоқда ва биз  юзага келган  воқеликни қандайдир йўл билан  тузатишга  ҳаракат қилишимиз лозим.  Бизга бу мамлакат ичкарисида нималар  юз бераётгани барибир эмас ва бизнинг сиёсатимиз Афғонистонда  ҳокимиятни эгаллаб олган   террорчилик ташкилотини  тан олмаслик асосига қурилиши лозим.

Ҳар бир гуруҳнинг ўз тарафдорлари ва  рақиблари  мавжуд,   ҳар бирларининг ўз  далил-исботлари бор.

Биласизми, нима қизиқ:  кўпинча  дастлабки  икки гуруҳ сиёсатчи/экспертлар Афғонистон  билан чегарадан олисда яшайдилар ва қўшни мамлакатларда ҳис этилаётган  бундай таҳдидларни сезмайдилар. Баъзан эса бундай сиёсатчи/экспертларга Афғонистон билан қўшни мамлакатларда  нималар юз бериши мумкинлиги барибир.  Учинчи ва тўртинчи гуруҳ вакиллларининг аксарияти Афғонистонга яқин ҳудудда яшайдилар ва  қарама-қарши фикрлардан тийиладилар ва  ҳаёт яхшиланадими ёки аксинча бўладими,  дунёвийликдан  босқичма-босқич  воз кечиб, ҳаётнинг барча соҳаларида диннинг роли ўсишини  кутадилар.

Шунингдек, Афғонистоннинг  Марказий  Осиё мамлакатларидаги диний ҳаётга таъсири катта эканини ҳам  тан олиш зарур.  Марказий Осиёдаги  ёшларнинг айримлари учун  толибларнинг  ғарб империалистлари билан курашдаги  ютуқлари таъсирли ва илҳомбаҳшдир.  Бу ютуқлар  радикаллар ўртасидаги  шариат  қонунлари  Марказий Осиё мамлакатларида бугун ёмон ишлаётган қонунлардан самаралироқ экани ҳақидаги фикрларни тасдиқлайди..

Албатта,   радикал қарашларнинг Марказий Осиёдаги дунёвий давлатлар ҳаёти  қоидаларига тарқатишга ёрдам берадиган Ислом Амирлиги  намунасигина эмас, балки   бошқа омиллар ҳам борлигини инкор этмаймиз.. 

Мана нима учун  нафақат ёшлар, балки кўпинча уларнинг ота-оналари ҳам  катта авлодлари яшаб ўтган ҳаёт қоидаларини ўзгартиришга тайёрдирлар.  . Баъзан  ота-оналар (айниқса, айрим ҳудудлар/ вилоятларда) қизлар ва аёлларнинг   Яқин Шарқдагидай уйда ўтиришлари ва кийинишларини  талаб қилувчи  диний меъёрларга амал қилишга тайёр эканликларини кўриш  ҳайратомуз. Бундан ташқари, экспертлар Марказий Осиёнинг  барча мамлакатларида дунёвийликка нисбатан қарашларнинг  ўзгариши тенденцияси кучаяётганини қайд этишмоқда.  

Афғонистондаги жуда оғир иқтисодий вазият, аёлларнинг  жамиятдаги  қуллиги мамлакатни бутунлай оғир ҳаёт тарзи  томон  бошлаб бормоқда. 

Бу мақолада Афғонистонни жаҳолат  тобора  кўпроқ қамраб бораётганини  исботлаб берувчи  аниқ мисоллар ёки статистик маълумотлар  онгли равишда келтирилмаяпти. Бундай мисоллар  интернетда жуда кўп.

Биз фақат  тенденция ва трендларни тасвирлашга  ҳаракат қиляпмиз.

Шуниси ачинарлики, Афғонистонда қонунга айланган қизлар ва  қизалоқларнинг билим олишига қўйилган  кескин чекловлар принциплари  жоҳиллик  трендида қолди. 

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистондаги 1,4 млн қизлар  таълим олиш имкониятидан маҳрум этилган.  Бу Ислом Амирлиги 2022 йилнинг 17 сентябри ва 20 декабрида эълон  қилган икки фармон билан боғлиқ. Уларга кўра,  кейинроқ ҳабар қилинмагунга қадар,  қизлар таҳсил оладиган  барча ўрта мактаблар, шунингдек, аёллар ва қизлар учун  ҳамма давлат ва ҳусусий университетлар  эшиклари ёпилиши кўзда тутилган.  

Толибларнинг фикрича, қизларга мактабда 6 йиллик ўқиш кифоя. Ундан кейинги вақтда   таълим  қизлар тақдирида ҳеч қандай  роль ўйнамайди, фақат бўлажак оиланинг аҳлоқий  асосларини  бузади ҳолос. Толиблар қуйидаги  исбот талаб қилмайдиган  қоидага амал қиладилар: «Қуръони Каримда аёлга  ўз уйида ўтириш ва  зарурат  бўлган ҳоллардан ташқари ундан  чиқмаслик  кўрсатилган».  Толиблар   билим олиш ёки ишлаш  учун  уйдан чиқадиган аёллар   аҳлоқий      бузилишга маҳкум эканлигига ишонадилар.  Шунинг учун  аёлнинг ўрни – ё уйида  ёки гўрда.

Чет эллик  сиёсатчиларнинг  қизларнинг  билим олиши билан боғлиқ аҳволни ўзгартириш  ҳақидаги  астойдил илтимосларига улар  одатда шундай жавоб қайтарадилар::

  1. Ислом Амирлиги қатъий баён  қилади: «Афғоиистонда аёллар ҳуқуқлари  ислом  ҳуқуқлари доирасида таъминланади.. Тамом,  бошқа  ҳар қандай мунозараларга ўрин йўқ».
  2. Ёки,  ташқаридан босим жуда  кучайиб кетган ҳолатда: «Бизга вақт керак» дейдилар. УКГВ  тарғибот ва операциялар бўлими директори Эдем Восорну хоним Нью-Йоркда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қуйидагиларни айтган эди:«Бизда вақт йўқ, чунки  рақамлар   вазиятдан сўз очиб турибди. Менга, шунингдек, биз қанча кутсак,  миллионлаб  болалар  шунча кўп жабр чекиши ва камига  бу жамиятга ҳам ўз таъсирини ўтказиши мутлақо равшан бўлди».

Айтмоқчи, Ислом Амирлиги   ўсмир қизларга мактабга бориш таъқиқланган   дунёдаги ягона  мамлакат. Аёлларнинг билим олишига қўйилган таъқиқ сабабли университетларда минглаб ўқитувчилар, шу жумладан, эркаклар ҳам  ишсиз қолишди ва ҳеч бўлмаса озгина  пул топиш учун изғиб юришга мажбурлар.  Давлат муассасаларида ишлаб юрган ўн минглаб  аёл хизматчиларга ишга чиқиш таъқиқланди, эркакларга бу буйруқ даҳл қилгани йўқ. Бундай сиёсатнинг мақсади – гендер сегрегация.  

Бироқ шундай аёллар борки, улар  бу хилдаги чекловларга рози эмаслар,  улар  норозилик билдиришди. Толиблар эса бунга  мақсадли  таъқиблар ҳибсга олиш, жисмоний ва руҳий қийноқлар,  зўрлашлар билан  жавоб  берди.

Толиблар  аёллар қийноқлар  оқибатларини кўрсата олмасликлари учун қамоққа олинганларнинг кўкраги ва чоти орасига зарба берадилар. Қамоқдан озод қилиш шарти сифатида аёлларга  улар бошқа норозиликларда қатнашмасликлари ва қамоқда уларга  қандай чоралар кўрилгани ҳақида бошқаларга сўзлаб беришлари тўғрисида мажбуран  тилхат ёздириб оладилар. 

Кейинги вақтларда  тобора кўпроқ аёллар ва қизларни  улар  маҳрамсиз ёки маҳрам бўлмаган эркак билан бирга   жамоат жойларида кўринганлари учун тўхтатиб хибсга олмоқдалар. Шу муносабат билан қамоққа олинганларга одатда «аҳлоқий бузуқлик» айблови қўйилади. .

Афғонистонда фаолият олиб бораётган миллий ва халқаро  ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий фаоллар ва бошқа мутахассислар томонидан  тасдиқланаётган тадқиқотларга кўра. толиблар даврида  болалар, эрта ва мажбурий никоҳлар кескин кўпайган.

Булардан ташқари,  бу ҳолатларнинг кўпайишига асосан  иқтисодий ва  гуманитар тангликлар, аёллар ва қизлар учун  ўқув ва касбий истиқболлар йўқлиги, уларнинг   ўз оилалари томонидан  толиблар  билан оила қуришга  мажбурланиши  сабаб бўлмоқда.

Бундай ҳолатлар сони  кун сайин  ўсмоқда. Айрим оталар  ўз  қизларидан  қарзларини узиш, келишммовчилик ва баҳсларининг ечими учун фойдаланишга, хатто  шунчаки озиқ-овқатга пул топа олмай қолгани сабабли  уларни сотишга  мажбур бўлишмоқда. 

Бугун  кўп оилаларда қизларини «Толибон ҳаракати» жангариларига турмушга беришга тўғри келишидан қўрқадилар.  Шунинг учун  ота-оналар  қизларини  хали жуда ёш бўлса-да, бироқ ўзларига таниш ёки қариндошларига узатадилар ва шу йўл билан  толиблар билан никоҳдан қутқариб қоладилар.  

Баъзан  уни ота уйидан олиб  кетишга ҳаракат қилаётганларини  билиб қолган қизлар  қочиб кетишга муваффақ бўладилар, бироқ, афсуски,  кўп ҳолларда уларни тутиб келишади ва қийноққа солишади,  қизлар хўрликларга чидашга ва  барибир  ўз хоҳишига қарши  турмушга чиқишга мажбур бўлади.

«Ҳар бир янги кун аввалгисидан ҳам зимистон бўляпти» — қизлар ўзларининг оғир  қисматлари ҳақида шундай дейдилар.

Хулоса.   Бошқа мамлакатлар босими остида, хатто  тан олиш эвазига бўлса ҳам Афғонистон  ичидаги аҳволни ўзгартириш мумкинми?  Толиблар ўз принципларини ўзгартиришларига ишониш қийин. Чунки  толиблар фикрича,  мамлакатдаги  бугунги  ҳаёт қоидаларини  ўзгартириш  Қуръони Каримни ўзгартириш билан тенг. Толиблар  шундай дейдилар, уларни  шундай ўқитишган, улар ҳаётни  шундай тушунадилар,  бу принциплар учун улар ташқи ва ички душманлар билан курашганлар. Шунинг учун ҳам  улар бу принциплардан чекинмайдилар.  

Искандар Махмудов.

Фото:  Midjourney/NEWS.ru дан олинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×