Маъмурий ҳуқуқ бўйича Евроосиё конгресси ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Маъмурий судлов ва унинг қонун устуворлигини таъминлашдаги ўрни” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Анжуманда турли давлатлар суд тизими вакиллари иштирок этиб, маъмурий судловни такомиллаштириш ва соҳадаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Форумда Қозоғистон, Германия, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари қатнашди. Ўзбекистон томонидан тадбирда Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полванов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Тадбир доирасида Маъмурий ҳуқуқ бўйича Евроосиё конгрессини ташкил этиш тўғрисидаги Остона декларацияси имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ, конгресс ҳар йили ўтказилиши, маъмурий судлов соҳасида тажриба алмашиш, судьяларнинг малакасини ошириш ҳамда қонунийлик ва одил судловни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Форум иштирокчилари маъмурий судлов соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳуқуқий ахборот ва илғор тажрибалар алмашинувини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузгани учун 19 нафар ходим ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси томонидан вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилди....

Больше похожих статей