Ўзбекистон делегацияси Москвада медиа ва коммуникация соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор учрашувлар ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Президенти Администрацияси вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда тегишли соҳавий тузилмалар билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ташриф доирасида Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Президентнинг стратегик ҳамкорлик ва шериклик масалалари бўйича бошқармаси раҳбари Вадим Титов, жамоат лойиҳалари бўйича бошқарма раҳбари Сергей Новиков ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Татьяна Матвеева билан музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Россиянинг жамоат ва ёшлар ташкилотлари, шунингдек, креатив ва медиа тузилмалари вакиллари билан учрашди.

Музокараларда асосий эътибор мунтазам касбий мулоқотни ривожлантириш, матбуот хизматлари, таҳлилий марказлар ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма таълим дастурлари ва тадбирларни ташкил этиш масалаларига қаратилди.

Ташриф иштирокчилари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Россиянинг етакчи майдончаларидан бири бўлган «Сенеж» бошқарув устахонаси фаолияти билан танишиш алоҳида қизиқиш уйғотди.

Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, ўтказилган учрашувлар томонларнинг очиқ мулоқот, тажриба алмашиш ва медиа, коммуникация ҳамда жамоатчилик билан ишлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ўзаро қизиқишини тасдиқлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бишкекда «Звезда Содружествo» гуманитар мукофоти топширилди

9 июнь куни Бишкек шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ижодий ва илмий зиёлилари форуми доирасида «Звезда Содружествo» ҳамда «Содружество дебютов»...

Больше похожих статей