Туркияда 7,4 магнитудали кучли зилзила қайд этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркия сейсмология марказининг маълумотларига кўра, 7,4 магнитудали зилзиладан кейинги ер силкинишлари душанба куни мамлакатнинг кўплаб минтақаларида, жумладан пойтахтида ҳам сезилган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар давлат департаментининг аниқлик киритишича, зилзила Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик районида маҳаллий вақт билан соат 04.17да 7 километр чуқурликда содир бўлган. Шундан сўнг ер силикишлари ярим соат давомида турли ҳудудларда — Адана, Анқара, Анталья, Газиантеп, Қайсари, Мерсин, Трабзон, Шонлиурфа ва бошқа шаҳарларида давом этган.

Бундан ташқари, “Al Arabiya” телеканалининг қайд этишича, ер силкинишлари Ироқ, Сурия ва Ливаннинг айрим ҳудудларида билинган.

Маълумотларда, шунингдек, мамлакатнинг камида тўрт вилоятида вайронагарчиликлар қайд этилган. Кўп қаватли уйларнинг қулаши Қаҳрамонмараш, Малатья, Шонлиурфа ва Газиантеп вилоятларида кузатилган. Халок бўлганлар ва ярадор бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон–Беларус ишбилармонлар кенгаши: янги қўшма лойиҳалар муҳокамада

Тошкент шаҳрида аввал ҳам Ўзбекистон–Беларусь ишбилармонлар кенгашининг бешинчи йиғилиши ўтказилган эди. Унда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари...

Больше похожих статей