27.7 C
Узбекистан
Среда, 16 июля, 2025

Янги Ўзбекистон билан ҳамкорликда Франция учун янги имкониятлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Афзал Артиков Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи, инвестицион ҳамкорлик, Ўзбекистон Президентининг Францияга навбатдаги ташрифи хусусида ўз хулосаларини билдирди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро манфаатдорлик ва ҳурматга асосланган дўстона муносабатлар жадал ривожланмоқда. Сўнгги 5 йил Ўзбекистон-Франция муносабатлари тарихидаги энг ёрқин даврлардан бўлди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоизга ўсиб, 219,8 млн доллардан 232,2 млн долларгача етди

2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Европа Иттифоқининг «Преференциялар бош тизими» (GSP+) бўйича бенефициар давлатига айланди. Бу эса Европа Иттифоқига, хусусан Францияга, ўзбек маҳсулотларини, жумладан, 6,2 мингта муҳим экспорт товарларини божсиз олиб кириш имконини беради.

2017 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар Ўзбекистондаги француз капитали иштирокидаги корхоналар сони 3,5 баробарга ўсиб, 13 тадан 46 тагача кўпайди. Ўзбекистоннинг ички бозори ва мамлакатимиздан учинчи давлатларга экспорт қилиш учун юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш учун француз инвестициялари ва технологияларини жалб қилиш икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидандир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×