1.8 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аҳамиятини қайд этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг биринчи кўп томонлама учрашуви тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон Республикаси делегациясини қабул қилди.

Озарбайжон томонидан ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов, иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ҳамда рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев қатнашди.Биродар давлатларимиз етакчиларининг келишувларига мувофиқ Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Озарбайжон ташқи ишлар вазири Ўзбекистон раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.Томонлар яқинда ўтган олий даражадаги учрашувдан сўнг сезиларли муваффақиятларга эришилганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ўтган ойда нефть-газ ва кимё тармоқларида, ипакчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларида, шунингдек, миллий индустриаллаштириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни илгари суриш учун делегацияларнинг ўзаро ташрифлари фаол давом эттирилди.

Куни кеча Тошкент шаҳрида икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.Бугун эса уччала мамлакатнинг ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг учрашувида, энг аввало, минтақада самарали транспорт коммуникацияларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликка доир лойиҳа ва дастурларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш, шу жумладан Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция фондини ташкил этиш, ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш, биринчи Ҳудудлар форуми ва саноат кўргазмасини ўтказиш, эркин иқтисодий зоналар негизида кооперация учун шароитлар яратиш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) нима?

Ўзбекистонда хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида туб бурилиш ясашга қаратилган бутун бир қатор...

Больше похожих статей

×