17-22 июль кунлари республика ҳудудларида аномал иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет бу тўғрида шошилинч ахборот хабари эълон қилди.

Шошилинч хабарда ёзилишича, 17-22 июль кунлари Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати максимумлари +44 +47 даражагача;

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида +42 +45 даражагача;Фарғона водий вилоятларида +41 +43 даража иссиқ бўлиши таъкидланган.

Юқоридаги рақамлардан билиш мумкинки, 17-22 июль куни республикада жуда ҳам иссиқ ҳаво тўлқини узоқроқ муддат сақланади ва шубҳасиз жойларда кузатувлар тарихида ҳали ҳеч қачон кузатилмаган рекорд иссиқ ҳароратларни янгилаб қўйиши мумкин.

Масалан, Тошкент вилояти учун +45 даражалик иссиқ ҳарорат кутилмаси бу мутлақ рекорд иссиқлик қийматидир. Тошкент шаҳрида мутлақ энг юқори ҳарорат +44,6 даражага етган.

Агарда мазкур кутилажак ва давомли иссиқлик тўлқини Тошкентда +45 даражалик иссиқликни тақдим этса, шубҳасиз рекорд янгиланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида фуқаролардан пул талаб қилган шахс қўлга олинди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктида фуқаролардан пул талаб қилганликда гумонланаётган эркак қўлга олинди. Текширувларга ижтимоий тармоқларда тарқалган видео...

Больше похожих статей