Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги фармойиши талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен Ер усти ҳалқа метрополитен линияси 6 ва 7 бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан 7- бекат 2022 йил 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
Шунингдек, 2022 йил 11 июль кунидан 1 августга қадар Ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.
Юзага келган ноқулайликлар учун “Тошкент метрополитени” ДУК йўловчилардан узр сўрайди, дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.