18.7 C
Узбекистан
Суббота, 19 апреля, 2025

Ўзбекистон Президенти Венгрия Бош вазири билан қўшма лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Венгрия Ҳукумати раҳбарини “ФИДЕС” – Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига сайловда ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.

Томонлар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан бир-бирини табрикладилар.

Стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари, Венгрия Бош вазирининг ўтган йили март ойидаги Ўзбекистонга ташрифи якунида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинди.

Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, банк-молия соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» қатновлари йўлга қўйилади

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб“ қатновлари йўлга қўйилади. Поездлар...

Больше похожих статей

×