3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Озарбайжон Республикаси Бош прокурори Камрон Алиев билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Учрашув давомида Озарбайжон делегацияси вакилларига Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шу жумладан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, коррупцияга қарши кураш соҳаларида амалга оширилган ишлар ҳамда прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, озарбайжонлик ҳамкасбларга Ўзбекистон прокуратура органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан, иш юритувни рақамлаштириш, электрон жиноий-ҳуқуқий статистикаси, “E-материал”, “Бюджет назорати” ахборот тизимларини юритиш соҳаларида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

Тарафлар Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг кўплаб йўналишларида ҳали тўлиқ ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлигини қайд этгани ҳолда, келгусида идоралараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрликларини билдирдилар.

Тадбир якунида Бош прокурор Камрон Алиев Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси “Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари учун Бош прокуратура музейида экскурсия ташкил қилинди, шунингдек Озарбайжон томони Бош прокуратура Академияси фаолияти билан ҳам таништирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×