3.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Тожикистон элчисини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди.

Учрашувда олий таълим соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари ректорлари ҳамда талабалар форумларини ташкил қилиш, юртимиз олий таълим муассасаларида табиий фанлар бўйича Тожикистон университетлари факультетлари фаолиятини йўлга қўйиш, академик алмашинув масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиниб, Тожикистон билан алоқалар охирги 4 йилда янги босқичга кўтарилгани, жумладан ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, илмий конференциялар, кенгашлар ишида ўзаро иштироклар, ўқитувчилар малакасини ошириш, таълимга рақамли технологияларни жорий этиш сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилди. 

Олий таълим соҳасидаги муносабатларимиз яқинлиги ёшларимиз икки давлат олий ўқув юртларида таълим олаётганида намоён бўлмоқда, – деди Абдуқодир Тошқулов.

Шунингдек, томонлар таълим жараёнини самарали ташкил этишда ўзаро тажриба алмашиш, таълимга янги технологияларни жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Шундан сўнг, истиқболдаги режалар хусусида ўзаро фикр алмашиниб, таклифлар билдирилди. Элчи Тожикистон томони олий таълимдан кейинги таълим муассасаларида табиий фанлар бўйича илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш борасида ҳам ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Агар ҳар йили Ёшлар форуми доирасида талабалар учрашувларини йўлга қўйсак, ўйламанки, икки давлат ташаббускор ўқувчиларининг тажриба алмашиши, илмий ва амалий ёндашувларини ўртоқлашишига имкон яратган бўламиз, – деди Абдужаббор Раҳмонзода.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 550 дан ортиқ тожикистонлик талаба, Тожикистон олий ўқув юртларида эса 3 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда.

Охирги йиларда Тожикистон олий ўқув юртлари билан Ўзбекистоннинг Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат транспорт университети, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Самарқанд, Фарғона ҳамда Термиз давлат университетлари фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×