Кунларнинг бирида сичқон ферма хўжайини қўйган қопқонни кўриб қолди ва бу ҳақда қўйга, товуққа ҳамда сигирга айтиб берди. Аммо улар: “Қопқон бизнинг муаммойимиз эмас. Биз унинг нимасидан қўрқамиз? Унинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ”, деб жавоб қайтаришди.
Кунлардан бир кун қопқонга илон тушиб қолди ва хўжайиннинг хотинини чақиб олди. Хотинига қувват бўлади деган умидда фермер товуқни сўйди-да, ундан хотинига товуқ шўрва тайёрлаб берди. Касалманд хотинини кўришга келаётганлар олдида уялиб қолмаслик учун қўйни сўйди ҳамда унинг гўштидан турли таомлар тайёрлади. Аммо, афсуски, хотини вафот этди. Маракани ўтказиш учун фермер сигирни ҳам сўйишга мажбур бўлди.
Бу ўтган воқеаларни кузатиб турган сичқон ўйлаб қолди…
«Бу ҳаётда ҳеч ким ҳеч нарсадан ҳимояланмаган, шу сабабли бошқанинг муаммосига бефарқ бўлмаслик керак».