11 май куни бошланғич синфлар учун дарс бўлмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 2026 йил 11 май — душанба куни бошланғич синф ўқувчилари учун дарс машғулотлари ўтказилмайди. Бу тартиб 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан дам олиш кунининг кўчирилиши билан боғлиқ.

Амалдаги тартибга кўра, беш кунлик иш ҳафтасида фаолият юритувчи ташкилотлар учун 9 май байрами шанба кунига тўғри келгани сабабли, дам олиш куни 11 май — душанбага кўчирилган.

Шунга мувофиқ, умумтаълим мактабларида 11 май куни дарс жараёнлари давом эттирилади. Бироқ мазкур тартиб бошланғич синф ўқувчиларига татбиқ этилмайди ва улар учун бу кун дам олиш куни ҳисобланади.

Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотлари — боғчаларда ҳам 11 май куни расман дам олиш куни этиб белгиланган.

Нодавлат таълим муассасаларида эса иш ва дам олиш кунлари муассасанинг ички тартиб-қоидалари асосида белгиланиши маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Марказий Осиёнинг ядровий хавфсизлиги масалаларига бағишланган экспертлар муҳокамаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 июнь куни пойтахтда Марказий Осиёнинг ядро қуролидан холи зонаси бўйича Тошкент мулоқоти доирасида «Марказий Осиёнинг хавфсиз...

Больше похожих статей