Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Варшава шаҳрида ўтаётган Grand Chess Tour 2026 сериясининг биринчи босқичини муваффақиятли бошлади.
Биринчи ўйин куни якунларига кўра, шахматчи рапид бўйича ўтказилган уч партияда мумкин бўлган 6 очкодан 4 очко тўплаб, турнир пешқадамлари қаторига кирди.
Дастлабки турларда Синдаров Ханс Ниманн (АҚШ) ва Ян-Кшиштоф Дуда (Польша) билан дуранг ўйнади, шунингдек Радослав Войташек (Польша) устидан ғалаба қозонди. У мазкур босқичда ҳозирча мағлубиятга учрамаган иштирокчилардан бири бўлиб турибди.
Пешқадамлар гуруҳидан шунингдек Фабиано Каруана, Уэсли Со, Владимир Федосеев ва Ханс Ниманн ҳам ўрин олган — уларнинг барчаси бир хил натижа қайд этган.
6 ва 7 май кунлари Варшавада яна олтита рапид партияси бўлиб ўтади, шундан сўнг 8–9 май кунлари иштирокчилар блиц баҳсларида иштирок этади. Босқич ғолиби икки йўналишда жамланган очколар йиғиндисига кўра аниқланади.

