- Advertisement -
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида «Энг яхши ижтимоий лойиҳа» республика танловини эълон қилди. Танлов ҳаётга татбиқ этилган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:
- белгиланган намунадаги ариза;
- лойиҳанинг батафсил тақдимоти;
- эришилган натижаларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
- фото ва видеоматериаллар.
Танлов ғолибларига пул мукофотлари берилади:
- 1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 100 баравари;
- 2-ўрин — БҲМнинг 70 баравари;
- 3-ўрин — БҲМнинг 50 баравари.
Ҳужжатлар 2026 йил 19 ноябрга қадар loyiha@ihma.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
Қўшимча маълумотни 71 239-59-24 телефон рақами орқали олиш мумкин.


