- Advertisement -
Мамлакатимизда янги BYD Champion автомобили эгалари мушукча ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида транспорт воситасининг бир қисмини ечишга мажбур бўлишди.
Маълум бўлишича, мушукча автомобиль қаноти (крило) ичига кириб қолиб, мустақил равишда ташқарига чиқа олмаган. Жониворни омон-эсон қутқариб олиш учун машина эгалари унинг қанотини демонтаж қилишга қарор қилишган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида мушукча ҳеч қандай жароҳатларсиз муваффақиятли озод этилди.


