Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг атиги 12 фоизи олий маълумотга эга

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 3,27 миллион киши олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда аҳолини рўйхатга олиш якунларига бағишланган матбуот анжуманида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Мамлакат аҳолисининг аксарияти умумий ўрта маълумотга эга. Уларнинг сони 11,63 миллион киши ёки 42,8 фоизни ташкил этади.

Яна 9,74 миллион киши (35,8 фоиз) ўрта махсус ёки профессионал таълим олган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта бўлган ҳар 1000 нафар аҳолига:

  • 120 нафар олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотли;
  • 358 нафар ўрта махсус ёки профессионал маълумотли;
  • 428 нафар умумий ўрта маълумотли киши тўғри келади.

Келтирилган кўрсаткичлар 15 ёш ва ундан катта аҳолининг таълим даражасини акс эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво +15 даражагача исийди

14–15 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет...

Больше похожих статей