- Advertisement -
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид таклифига биноан 16-17 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда давлат ташрифи билан бўлади.
Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади.
Музокараларда савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжат ва битимлар имзоланиши режалаштирилган.


