Олмалиқда фидойилар шарафланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

3 ноябрь куни 3-Мис бойитиш фабрикаси жамоаси 10 миллион тонна маъданни қайта ишлаш бўйича юксак меҳнат маррасини забт этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун тарихий зафарга муносиб ҳисса қўшган ишлаб чиқариш илғорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов барчани ушбу тарихий муваффақият билан самимий муборакбод этди.

Тантанали маросимда мана шундай натижа қайд этилишида юксак жонбозлик кўрсатган 4 нафар комбинат масъул ходимига турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишонлари топширилди. Шунингдек, 67 нафар фабрика ишчилари, комбинат таркибий бўлинмалари мутахассислари ҳамда пудрат ташкилотларининг вакилларига ташаккурномалар ва қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди.

Маълумот учун: 2026 йил 16 мартдан 3 ноябрга қадар фабрикада 10 миллион тонна маъдан қайта ишланди. Шу давр мобайнида Мис эритиш заводига 160 минг тоннадан ортиқ мис концентрати етказиб берилди. Фабрика тўла қувват билан ишлаши натижасида йилига 60 млн тонна маъдан қайта ишланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Волонтёрлик умуммиллий ҳаракатга айлантирилади: Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилиб, кўнгиллилар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил...

Больше похожих статей