Ўзбекистонда кредит олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Банклар фаолияти янги кредит маҳсулотлари сони билан эмас, балки молиялаштирилган корхоналарнинг ўсиши билан баҳоланиши керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида маълум қилди.

Ҳозирда кредит олиш учун 102 турдаги ҳужжат талаб этилмоқда. Уларнинг 53 таси ахборот тизимларида мавжуд, яна 22 таси эса кредитлаш жараёнига бевосита алоқадор эмас. Президент ортиқча талабларни бекор қилиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, кредитларни фақат гаров эвазига эмас, балки пул оқимлари ва аниқ буюртмаларни ҳисобга олган ҳолда ажратиш зарурлиги таъкидланди. Аввалроқ Андижон вилоятида ушбу ёндашувни жорий этиш ва 20 та янги молиявий маҳсулот ишлаб чиқиш топширилган эди. Энди бу тизим Қашқадарё вилоятида ҳам самара бериши керак.

Мазкур чоралар маҳаллалардаги ташаббусларни молиялаштиришга кўмаклашиши ва янги иш ўринлари яратилишини тезлаштириши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат олийгоҳларини миллий рейтингга қараб молиявий рағбатлантириш таклиф этилмоқда

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги миллий рейтингни юритиш тартибига ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳада ҳар бир тоифада...

Больше похожих статей