Рақобат қўмитаси тиббиёт муассасаларида беморлардан ортиқча маблағ олинганини аниқлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитаси Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги учта тиббиёт муассасасида пулли хизматлар нархини шакллантиришда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлаган.

Қўмита маълумотига кўра, Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2026 йилнинг февраль–апрель ойларида навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилмаган УЗИ аппарати орқали хизмат кўрсатилган. Натижада 416 нафар истеъмолчидан 34,3 млн сўм асоссиз маблағ олинган.

Самарқанддаги Каттақўрғон туман соғлиқни сақлаш бўлимида 2024–2025 йилларда пулли тиббий хизматлар нархи белгиланган тартибларга риоя этилмаган ҳолда оширилган. Бунинг оқибатида беморлардан 55,7 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилган.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий филиали томонидан эса 2023–2025 йилларда нархлар белгиланган талабларга зид равишда оширилгани сабабли беморлардан 35 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан учала тиббиёт муассасасига нисбатан иш қўзғатилган. Уларга тарифларни қайта шакллантириш, нархларни мақбуллаштириш ҳамда истеъмолчиларга жами 125 млн сўмга яқин маблағни қайтариш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин баҳс-мунозараларидан...

Больше похожих статей