Президент фармонига биноан, Янги Тошкент ҳудудида мулкдорларга мавжуд хонадони майдонидан тортиб, унинг дастлабки майдонининг 150 фоизигача ҳажмда уй-жой бериш кўзда тутилмоқда.
Масалан, агар оиланинг хонадони 50 м² бўлса, вариантлардан biri сифатида майдони 75 м² гача бўлган янги уй-жой таклиф этилиши мумкин.
Бошқа ечимлар ҳам мавжуд. Жумладан, 70 м² майдонга эга битта хонадон ўрнига оилага 105 м² гача бўлган битта кенгроқ уй ёки иккита алоҳида хонадон, масалан, 45 ва 60 м² майдонли уйлар таклиф қилиниши мумкин.
Бироқ булар қатъий кафолатланган шартлар эмас, балки шартли мисоллардир. Ҳар бир ҳолат кўчмас мулкнинг хусусиятлари ҳамда мулкдорларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда индивидуал тартибда кўриб чиқилади. Таклифларни тайёрлашга мустақил ташкилотлар жалб этилади, хонадонлар майдони, сони ва бошқа шартлар эса томонлар билан келишилади.


