Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 нафар фуқародан 1 нафарининг жасади топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2026 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори” сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб кетган эди.

Хабар келиб тушган заҳоти ФВВ ғаввос-қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, қидирув ишларини бошлаган. Шунингдек, қидирув ишлари кўламининг кенглиги ва сув омборининг чуқурлигини инобатга олиб, ҳодиса жойида Фавқулодда вазиятлар вазири топшириғига асосан штаб фаолияти ташкил этилиб, қўшимча равишда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаларидан қўшимча кучлар жалб этилди. Қидирув ишларида барча зарур техника ва замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланилмоқда.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида бугун соат 13:02 да чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилди.

Қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таэквондочи Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши Спортчилар комиссиясига номзод сифатида кўрсатилди

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси спортчиси Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Спортчилар комиссиясига номзод сифатида кўрсатилди. Сайловда спортчи Марказий Осиё...

Больше похожих статей