Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Ўзбекистон раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат бошлиқлари кенгашининг мажлисида ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этади.

Саммит кун тартибининг марказида ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўлади.

Мажлис якунлари бўйича ШҲТнинг йигирма беш йиллиги бўйича Бишкек декларацияси ҳамда хавфсизлик, иқтисодиёт, транспорт, экология, сунъий интеллект, маданий-гуманитар алмашинув ва бошқа йўналишлардаги шерикликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Бундан ташқари, ташриф давомида Ўзбекистон Президенти VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иш жойларида номақбул ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Миллий дастур ишга тушди

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ўзаро ҳурматга асосланган меҳнат муҳитини таъминлаш бўйича Миллий дастурни амалга ошириш бошланди. Дастур ходимларнинг...

Больше похожих статей