Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Бош вазири билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Сеул шаҳрида Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сук билан учрашди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестиция, технологик ҳамда транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.

Инновацион-технологик ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Устувор йўналишлар қаторида рақамли иқтисодиёт ва киберхавфсизликни ривожлантириш, савдо-молиявий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик белгиланди.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг илғор технологиялари ва Ўзбекистоннинг ресурс базасидан фойдаланган ҳолда стратегик аҳамиятга эга муҳим минералларни қайта ишлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув кун тартибидан транспорт ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам ўрин олди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қоровулбозордаги нефть омборида ёнғин содир бўлди

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефть маҳсулотларини сақлаш омборидаги резервуарлардан бирида ёнғин чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида хабар...

Больше похожих статей