Руминия элчиси Ўзбекистон халқини республика мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Ассалому алайкум!

Тошкентдаги Руминия элчихонаси номидан ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон халқини миллий байрам — Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон улкан муваффақиятларга эришиб, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан Тошкентдаги Руминия элчихонаси томонидан ўтказилган халқ дипломатияси тадбирларини катта мамнуният билан эслайман. Мамлакат мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Пулатхон платосида (2823 метр) табрик видеомурожаатини ёзган эдим. Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятидаги Ҳазрати Султон чўққисини (4083 метр) забт этдим. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида эса Катта Чимён (3309 метр) чўққисига кўтарилдим.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўтказилган ушбу тадбирлар мамлакатингизга бўлган ҳурмат, дўстлик ва унинг гўзаллиги ҳамда руҳиятига қойил қолиш рамзи бўлди. Бу рамзий лаҳзалар кўплаб ўзбекистонликлар қалбидан жой олганидан жуда хурсандман.

Президент фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланганлар сафидан жой олиш мен учун катта шарафдир. Ушбу мукофотни юксак ишонч белгиси ва келгусидаги самарали фаолиятим учун рағбат сифатида қабул қиламан.

Мандатимни муваффақиятли амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиб бергани учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорлик билдираман. Бу гўзал мамлакатда касбий фаолиятимни амалга ошириш имкониятига эга эканимдан чин дилдан мамнунман.

Бу ерда бўлган даврим давомида Ўзбекистон Республикасининг асосий бойлиги олтин ёки пахта каби табиий ресурслар эмас, балки унинг ажойиб фуқаролари эканига амин бўлдим.

Руминия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда. Биз ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган фаол сиёсий ҳамда дипломатик мулоқотни қўллаб-қувватлаяпмиз.

2025 йил 6 октябрда Руминия ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлади. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотлар сўнгги йилларда Руминия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми сезиларли даражада ошганини кўрсатаётганидан жуда мамнунман.

Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтириш Руминиянинг Марказий Осиёдаги устувор манфаатлари доирасига киради. Мен келажакка катта оптимизм билан қарайман!

Барча Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Мустақиллик куни билан табриклайман! Барчангизга тинчлик, фаровонлик, мустаҳкам соғлик ва барча эзгу мақсадларингизни амалга оширишда муваффақиятлар тилайман!

Чуқур ҳурмат ва эзгу тилаклар билан,

Руминия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Даниэль Кристиан Чобану

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида тиббий жиҳозлар совға қилди

Ташхис ва даволаш ускуналари, реанимобиль, шунингдек, травматология ускуналари тўпламлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпиталларига топширилди. Бу ҳақда «Дунё»...

Больше похожих статей