Наманганда 577 млн сўмлик ҳужжатсиз ва сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги уйлардан бирида сотиш мақсадида санитария қоидаларига зид равишда сақлаб келинаётган дори воситалари борлиги аниқланган.

Хусусан, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган 56 турдаги жами 13184 дона дори воситалари, жумладан, “Сефотаксим”, “Бифидумбактерин”, “Атропин”, “Тидомет форте” ва бошқа турдаги препаратлар ашёвий далил сифатида олинган.

Аниқланишича, ушбу “яширин омбор”да сақланаётган дори воситалари қўшни республика ҳудудидан айланма йўллар орқали олиб келинган.

Баҳолаш хулосасига кўра, уларнинг умумий қиймати 577 млн 381 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 3-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда инспекторлар талабига бўйсунмаган мотоциклчи 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида ЙҲХБ ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган мотоциклчига нисбатан маъмурий чора кўрилди. Ҳодиса «Янги Ўзбекистон» боғи...

Больше похожих статей