“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танловида 120 нафар ёшлар ғолиб ва совриндор бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент соврини учун илк бор ўтказилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови якунланди. Танловнинг ўнта касб йўналишида 120 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндор деб топилди.

Танлов уч босқичда ташкил этилди. Дастлабки — туман ва шаҳар босқичида 124 минг нафардан зиёд ёш иштирок этди. Ҳудудий босқичда қарийб 7 минг нафар иштирокчидан 3 минг 500 нафари ўзини ўзи банд қилган маҳалла ёшларидан иборат бўлди.

Танлов доирасида 22 минг нафар битирувчи учун ишлаш, таълим олиш ёки меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш имконияти яратилди.

Жумладан, қарийб 8 минг 900 нафар иштирокчига ишга йўлланма берилди. Яна 4 минг 470 нафар ёш техникумларда таҳсил олиш учун тавсия этилди. Салкам 8 минг 340 нафар иштирокчи хорижий иш берувчилар танловларига йўналтирилди.

Танлов ғолиблари ва юқори натижа кўрсатган иштирокчилар асосида Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириш режалаштирилган. Жамоа “WorldSkills International” халқаро касбий маҳорат танловига тайёрланади.

Тайёргарлик жараёнига маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб қилиниб, иштирокчилар замонавий ускуналар ва зарур ўқув-машқ базаси билан таъминланиши белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилоятида авиақазо оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

7 август куни Ўрта Чирчиқ туманида авиақидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш бўйича идоралараро комплекс ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбир Тошкент халқаро...

Больше похожих статей