Ёшлар

“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танловида 120 нафар ёшлар ғолиб ва совриндор бўлди

Президент соврини учун илк бор ўтказилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови якунланди. Танловнинг ўнта касб йўналишида 120 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндор деб топилди. Танлов уч босқичда ташкил этилди. Дастлабки — туман ва шаҳар босқичида 124 минг нафардан...

Иқтидорли раҳбарларни саралашнинг янги тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли бошқарувчилар, лидерлар ва янги авлод раҳбарларини аниқлаш ҳамда саралаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимот билан танишди. Унда давлат хизмати ва иқтисодиёт учун юқори малакали кадрлар захирасини шакллантириш бўйича янги ёндашувлар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, мамлакатда инвестициялар ҳажми...

«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва хорижда таҳсил олаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда қайд этилишича, жамғармада амалга оширилган трансформация натижасида стипендия соҳиблари орасида дунёнинг энг нуфузли 100 та университетида таҳсил олаётган...

Ёшларни давлат хизматига қабул қилишда янги тартиблар жорий этилади

Ўзбекистонда ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларини янада шаффоф ва адолатли ташкил этиш мақсадида ягона ёндашув асосида янги тартиблар жорий этилмоқда. Тегишли қарорга мувофиқ, янги қоидалар 2026 йил 1 июлдан кучга киради. Янги тартибга кўра, давлат органларида ўтказиладиган танловларнинг суҳбат...

Фарғонада ҳамкорликка бағишланган халқаро ёшлар семинари бошланди

Фарғона давлат университетида «Ёш тинчликпарварларнинг чегараолди ҳамкорлик ташаббуси» халқаро ёшлар семинари ўз ишини бошлади. Тадбир Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ташриф буюрган ёшлар етакчилари, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларини бир майдонга жамлади. Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси...

Энг яхши 40 та ёшлар стартапини қўллаб-қувватлаш учун 2 миллиард сўм ажратилади

Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда «Fikringni ber (Voice Up)» инклюзив лагерини ташкил этди ҳамда ёшлар ташаббуси асосида ўндан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Эндиликда мазкур лойиҳани ҳар бир ҳудудда 1 000 нафар ёшни қамраб олган ҳолда ўтказиш...

Энди ҳар пайшанба — вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни»

Мамлакатда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» сифатида белгиланди. Ушбу ташаббус ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Белгиланган тартибга кўра, шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшлар билан очиқ...

Кўксаройда Президентнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди

Тошкент шаҳридаги “Кўксарой” қароргоҳида Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилганларни қутлар экан, мамлакат тараққиётида ёшларнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталди. Таъкидланишича,...

Последние новости

Тошкент вилоятида авиақазо оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

7 август куни Ўрта Чирчиқ туманида авиақидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш бўйича идоралараро комплекс ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбир Тошкент халқаро...