- Advertisement -
Тошкент шаҳрида 3 август куни соат 22:00 гача Мустақиллик шоҳкўчасига туташ икки йўл участкасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.
Чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилади:
- Аққўрғон кўчасида — Мустақиллик шоҳкўчасидан Осиё кўчасигача;
- Паркент кўчасида — Мустақиллик шоҳкўчасидан Паркент-2 кўчасигача.
Ҳайдовчиларга йўналишларини олдиндан режалаштириш, амалдаги чекловларни инобатга олиш ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.


