Ўзбекистонда маҳкумларнинг учрашувлари ва қўнғироқлари учун ҳақ жорий этиш таклиф қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувлар, видеоқўнғироқлар ва телефон орқали суҳбатлар учун тарифлар белгилаш таклиф этилган.

Лойиҳага кўра, узоқ муддатли учрашув хонасидан бир сутка фойдаланиш учун икки ўринли хонага базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 20 фоизи, уч ўринли хонага 25 фоизи, тўрт ўринли хонага эса 30 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади. Хонадан бир суткадан кам фойдаланилган тақдирда ҳам тўлиқ кун учун тўлов олинади.

Видеоқўнғироқнинг бир дақиқаси учун БҲМнинг 0,5 фоизи, телефон орқали суҳбатнинг бир дақиқаси учун эса 0,1 фоизи миқдорида ҳақ белгилаш таклиф этилмоқда.

Учрашув хоналари учун тўлов олдиндан ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Телефон қўнғироқлари ва видеомулоқотлар учун ҳақ маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади.

16 ёшгача бўлган болалар, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларига узоқ муддатли учрашувлардан бепул фойдаланиш имконини бериш таклиф қилинган. Бироқ бу имтиёз видеоқўнғироқлар ва телефон суҳбатларига татбиқ этилмайди.

Агар техник носозлик сабабли учрашув ёки суҳбат амалга ошмаса, кўрсатилмаган хизмат учун тўланган маблағ қайтарилади.

Ҳозирча ҳужжат қарор лойиҳаси бўлиб, таклиф этилаётган тарифлар ҳали тасдиқланмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ноябрдан иситиш тизимига улаш бошланади

2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида пойтахтда иситиш тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Дастлаб мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва кўп қаватли уйларга иссиқлик...

Больше похожих статей